Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси департаменти раҳбари билан учрашув
28.06.2019

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича департаменти раҳбари Омер Фишер билан учрашди.

Х. Мелиев Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича департаменти вакилини мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳаси, жумладан виждон ва дин эркинлигини таъминлашга йўналтирилган 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан батафсил таништирди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди.

Очиқ ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув якунида О. Фишер сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳуқуқ соҳасида улкан ишлар амалга оширилаётганини қайд этди ҳамда Адлия вазирлиги ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик қилиш ниятида эканини изҳор қилди.