Ҳарбий спортчиларимиз ташкил этган мусобақа болакайларга катта завқ-шавқ бағишлади
25.06.2019

Мудофаа вазирлигига қарашли “Тонг” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Соғлом авлод – Ватанимиз келажаги” шиори остида 8 йўналиш бўйича спортакиада ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакили майор Владимир Калюжныйнинг таъкидлашича, болакайлар футбол, волейбол, дартс, армрестлинг, бадментон, арқон тортиш, стол тенниси ва пневматик тўппончадан ўқ отиш мусобақаларида куч синашган.

Спартакиаданинг очилиш маъросимида Чирчиқ олий танк қўмонданлик-муҳандислик билим юрти курсантларининг қўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларига аъло кайфият баҳш этди.

Ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда кубок, медаль ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Жумладан, пневматик тўппончадан ўқ отишда Барчиной Нажмиддиновага тенг келадигани топилмади, Абдумалик Абдуваҳобов армрестлинг йўналишида фаоллиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланган бўлса, Зокиршох Абдумавлонов стол тенниси бўйича  3-ўрин соҳиби бўлди.

Спартакиада хақиқий байрамга айланиб, болакайларга катта завқ-шавқ бағишлади.

Мудофаа вазирлиги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти