Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Адлия вазирлиги қабул квоталари бўйича матбуот анжумани ўтказди
20.06.2019
Бугун Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилди.
 
Қарор билан 2019/2020 ўқув йили учун ОТМларига қабул қилиш квоталари тасдиқланди.
 
Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
 
Магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар ёшлар қабул қилинади.
 
Анжуманда иштирок этган Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари долзарб мавзу бўйича журналистларнинг саволларига жавоб бердилар.
 
Тадбирда “Қабул квоталари қайси мезонлар асосида шакллантирилади”, “Бу йил нима учун айрим йўналишларда квоталар камайган?”, “Нима сабабдан грант асосидаги квоталар камайган?”, “Табиий ва техник йўналишдаги тест жараёнида абитуриентларга қоралама учун қўшимча қоғоз бериладими?” каби муҳим саволларга жавоб берилди.
 
Шунингдек, айрим университетларнинг ҳудудларда бу йилдан иш бошлайдиган филиалларига қабул жараёни ва улар учун ажратиладиган квоталар масалаларига ҳам аниқлик киритилди.
 
Масъулларнинг таъкидлашича, ушбу филиалларга  2019/2020 ўқув йили учун қабул амалга оширилади ва яқин кунларда улар учун алоҳида квоталар эълон қилинади.
 
Бундан ташқари “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ташкил этилди. Унда бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган 10 га яқин қонун ҳужжатлари ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби ва ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳақида маълумотлар берилди.
 
Низомга мувофиқ, Филиалда бакалавриатнинг 3 йиллик дастури бўйича юридик кадрлар тайёрланади ва олий ноюридик маълумотга эга кадрлар махсус 6 ойлик дастур бўйича қайта тайёрланади.
 
Бакалавриатга 18 ёшдан кичик ва 25 катта бўлмаган, соғлиғи ҳолатига кўра ходим ёки ҳарбий хизматчининг мажбуриятларини бажара оладиган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлган фуқаролар тест синови асосида қабул қилинади.
 
Битирувчилар Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимида 5 йил ишлаб бериши лозим.
Филиалга қабул 15 июндан 15 июлгача амалга оширилади.
 
Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
 
Қайта тайёрлаш курсига кириш учун талабгорлар ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони номига билдирги билан мурожаат қилади.
 
Қайта тайёрлаш курсига кириш учун суҳбат ўтказилади. 
 ОАВ ва тадбир иштирокчиларига тадбир давомида бошқа муҳим масалалар бўйича ҳам қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида ҳам тушунтириш берилди.
 
 
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими