Бош прокуратурадаги янгиликлар
Афғонистон Ислом Республикаси Бош прокурори билан учрашув
18.06.2019

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Афғонистон ислом Республикаси Бош прокурори Мохаммад Фарид Хамиди бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув давомида меҳмонларга прокуратура органлари фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

 

Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Афғонистон Ислом Республикаси Бош прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлиги таъкидланди.

 

Суҳбатдошлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар. Хусусан, Афғонистон прокуратураси органлари ходимларини Ўзбекистон Бош прокуратураси Академиясида ўқитиш масаласи муҳокама қилинди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Афғонистон Ислом Республикаси Бош прокуратураси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжатнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини янги босқичга кўтаради.

 

Афғонистон делегациясининг ташрифи шаклланган сермаҳсул алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам эканлиги қайд этилди.

 

Учрашув якунида жаноб Хамиди самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.