Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Ўзбекистон адлия вазири Руслан Давлетов АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Д. Розенблюм билан учрашди
18.06.2019

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазири Р.Давлетов Америка Қўшма Штатларининг яқинда тайинланган элчиси Д. Розенблюм билан учрашди.

 

Р. Давлетов меҳмонларни қутлар экан, уларни вазирлик тузилмаси, асосий вазифалари, функциялари ва фаолияти, шунингдек адлия органларида коррупцияга барҳам бериш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирди.

 

Ўз навбатида Д. Розенблюм Р. Давлетовга учрашув учун миннатдорлик изҳор қилиб, вазирлик томонидан юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ҳуқуқий ислоҳотларнинг замонавий босқичида амалга оширилаётган янги вазифаларни амалга оширишга кўмаклашишга тайёр эканини билдирди. Д. Розенблюм Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти рейтингидаги ўрни яхшиланганини қайд этди.

 

Учрашув чоғида ижтимоий-иқтисодий соҳада ва нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда вазирликнинг ролини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.

 

Вазир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги идора ваколатига кирувчи барча соҳаларда мулоқот ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканини қайд этди.