Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
14.05.2019
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 13 май, 391-сон). 
 
Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:
 
Қарорга кўра, 2019 йил 1 майдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
 
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.