2019 йил март сонида
МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ САЙЛОВИ:кимни қандай сайлаймиз?
14.05.2019

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида маҳалла ҳаётига дахл-дор,  бевосита  унинг  тараққиётини  белгилайдиган  «Фуқаролар  йиғини  раиси (оқсоқоли)  сайлови  тўғрисида»ги  ҳамда  «Фуқаролар  йиғини  раиси  (оқсоқоли) сайлови  такомиллаштирилиши  муносабати  билан  Ўзбекистон  Республикаси-нинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилиб, маъқулланди. Мазкур қонунлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқа-риш органлари раислари сайлови тизимини маҳалла оқсоқолларига қўйилаёт-ган  янгича талаблар асосида қайта кўриб чиқиб ишлангани билан муҳимдир.

 

Қонун лойиҳасини тайёрлашда бир қатор хорижий мамлакатлар тажрибаси  пухта  ўрганилди.  Хусусан,  Германия,  Англия,  Испания, Италия,  Словакия,  Швеция,  Польша,  Бельгия,  Австрия,  АҚШ  каби давлатларда шаклланган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари —  муниципал  кенгашлар  фаолияти,  уларга  берилган  ваколат  муд-датлари ҳамда мазкур органларга сайлов жараёнларининг мезон-ларига эътибор қаратилиб, энг илғор тажрибалар инобатга олинди. Шу тариқа қонун лойиҳасига қатор янгиликлар киритилди.


 

 

Мақоланинг давомини журналимиз саҳифаларида ўқинг.