2019 йил март сонида
МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР: миллий давлат бошқарув тизими модели (Биринчи мақола)
14.05.2019

Бошқарув тизими кадрлари ва ходимлари (хорижда «давлат хизмати  ходими» деб аташ урф бўлган) халқдан ёки жамиятдан айри шаклланмайди. Улар-нинг  маҳорати,  бошқарув  услуби,  салоҳияти,  маънавий  қиёфаси,  касбий самарадорлиги каби сифатлари ҳам жамиятнинг, ҳам давлатнинг ривожлан-ганлик  даражасини  кўрсатади.  Раҳбар  кадрлар  кўп  ўқиган,  илмли  бўлиши керак  дейишади баъзан. Лекин раҳбар ходим илм ва юксак  маълумотга эга бўлишдан ташқари, аччиқ ва давомли тажрибаларни ўз бошидан  кечириши, халқона айтганда, устоз кўрган бўлиши ҳам муҳимдир.

 

Агар  давлат  бошқаруви  нуқтаи  наза-ридан миллий тарихимизга назар солсак, унда асосан собиқ иттифоқ даври кўз ол-димизда  гавдаланади.  70  йилдан  ортиқ давом  этган  собиқ  социалистик  жами-ятда  давлат  бошқаруви  ўрнини  «партия бошқаруви»  амалиёти  эгаллади.  Бошқа-рувнинг барча соҳаларида партия қурул-тойлари,  пленумлари,  сиёсий  бюролар қарорларини  амалга  ошириш,  партия ташкилотлари  томонидан  бу  жараённи қаттиқ  назорат  қилиш  ўша  давр  бошқа-рувининг  асосини  ташкил  этди.  Ана  шу тоталитар  сиёсий  тизимда  суяги  қотган партия  бюрократияси  –  партократлар эндигина  мустақилликка  эришган  мам-лакатимизда  янги  кадрлар  тизимини шакллантиришга бош-қош бўлди. Албат-та,  халқаро  ташкилотлар,  ривожланган давлатлар  дипломатияси  таъсири,  эрк ва  мустақилликка  чанқоқ  халқимизнинг интилишлари  билан  мамлакатда  кадр-лар миллий дастури асосида янги  тизим шаклланди. Лекин мазкур дастур асосан миллий  таълим  тизимини  шаклланти-риш концепциясини ифодалаб, унда дав-лат бошқарув кадрларини тайёрлаш


 

Мақоланинг давомини журналимиз саҳифаларида ўқинг.