Бош прокуратурадаги янгиликлар
Олтин тангаларнинг ноқонуний савдоси
08.05.2019

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Б., Қ.Д. ва М.Ш.лар “Император Николай-I” тамғали 10 номинал қийматдаги олтин тангаларни ҳар бирини 4,2 млн. сўмдан ҳисоблаб, жами 7 дона олтин тангаларни 29,4 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.