Олий суддаги янгиликлар
Бухоро солиқ коллежида ёшлар билан учрашув
23.04.2019

Бухоро Солиқ коллежида Бухоро вилоят иқтисодий суди раиси М.Саидов, Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди раиси Ш.Салимов, Когон туманлараро Иқтисодий суди раиси Ш.Махмудов, Қоракўл туманлараро Иқтисодий суди раиси Д.Жумаев, Пешку туманлараро Иқтисодий суди раиси Ф.Муродовлар иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Очиқ мулоқотда Бухоро вилоят Иқтисодий суди раиси М.Саидов сўзга чиқиб, бугунги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар тўғрисида гапириб берди.

 

Шундан сўнг Когон туманлараро Иқтисодий суди раиси Ш.Маҳмудов  Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги  Фармонда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида белгилаб берилган вазифаларга тўхталди.  

 

Қоракўл туманлараро Иқтисодий суди раиси Д.Жумаев Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти  билан йиғилганларни таништирди.

 

- Бугунги тадбида ўқувчиларимиз қонунчилидаги янгиликлар, айрим киритилган ўзгаришлар билан танишди. Судьялар буни жонли мисолларда тушунтириб берди, - дейди Бухоро солиқ коллежи директори Ш.Иззатов, -   Иқтисодий суд раисларининг коллежимизга ташрифи бўлғуси солиқчиларда  унутилмас тассурот қолдирди. 

 

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Жахон банки ва Халқаро молия корпорациясининг Бизнес юритиш йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарори  ҳақида ҳам сўз юритилди. 

 

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

 

Бундай тадбирларни келгусида тез-тез ўтказиб бориш тўғрисида келишиб олинди.

 

Ш.Салимов,

Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суд раиси