2019 йил апрель сонида
Мобил телефондаги дастур ёки Telegram бот ёрдамида Объект ва хонадонлар қўриқланади
09.04.2019

Халқимизда «Ўзингни эҳтиё қил, қўшнингни ўғри тутма» деган нақл бежиз айтилмаган. Чунки мол-мулкини эҳтиёт қилиш чораларини кўрган киши кўнглида хотиржамлик, меҳнатида унум бўлади.

 

Юртимизда давлат, халқ ва шахсий мулкни турли жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш, талон-торож этилишининг олдини олиш мақсадида қўриқлаш хизмати йўлга қўйилган. Нафақат йирик корхона ва ташкилотларнинг, балки аҳоли хонадонларининг ҳам қўриқлаш хизмати билан қамраб олинаётгани, том маънода, хавфсизликнинг таъминланишига асос бўлмоқда. Тараққиётнинг жадаллашуви барча соҳалар қатори ушбу тизимда ҳам ўзгача услуб ва янгича ёндашувлар билан ишлашни тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан ўтган давр мобайнида ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ишончли қўриқлашни таъминловчи сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди