2019 йил апрель сонида
Солиқ тўлаш маданияти уни қандай ошириш мумкин?
09.04.2019

Солиқлар давлат бюджетининг асосий даромад манбаи бўлиб, солиқ тушумларини ошириш орқали мамлакатдаги ислоҳот, дастур ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ва олиялаштириш имкони яратилади.

 

Солиқ тўлаш маданиятини ошириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар, ривожланган давлатлар тажрибаси солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, уларга қарши курашиш, текширувлар сонини кўпайтириш катта молиявий харажатлар ва ресурсларни (инсон, вақт) сафарбар этишни талаб этиши, назоратни кучайтиришнинг самарадорлиги пастлигини эътироф этади. Мазкур муаммони ҳал этишда кам харажат талаб этадиган бошқа чора-тадбирлар, хусусан, солиқ тўловчиларнинг ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажаришига эришиш, инсофли солиқ тўловчиларни рағбатлантириш механизмлари назарда тутилган.