2019 йил февраль сонида
Ўн йилда тўрт баробаргача ўсиш: Ислом молияси ҳақида нималарни биламиз?
09.04.2019

Молия бозори ўзининг ривожланиш тарихи давомида бозор талабига кўра кўплаб янги молиявий инструментларни таклиф этиб келган. XXI асрга келиб жаҳоннинг деярли барча минтақасида ислом иқтисодиёти, ислом молияси ва исломий қимматли қоғозлар бозори жадал тараққий эта бошлади. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кам даражада таъсир билан чиқиши ислом молиясига бўлган қизиқишни янада орттириб юборди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил учун мўлжалланган устувор вазифаларга доир Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиши ва бунда фонд бозорини ривожлантириш, янги молиявий инструментларни жорий қилиш асосий мақсадлардан бири бўлиши зарурлигини таъкидлаган эди. Шу ўринда биз молиялаштиришнинг янги манбаси сифатида ислом молиясини кўра оламизми?