2019 йил февраль сонида
Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти: янги имкониятлар, янги таомиллар сари
09.04.2019

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, 1947 йилдан бошлаб фаолият кўрсатиб келган Тариф ва савдо бўйича бош келишув ташкилотининг вориси ҳисобланади. Бугунги кунда ЖСТ дунёдаги савдо-сотиқнинг 97 фоизини назорат қилади. Ташкилотнинг қароргоҳи Женевада (Швейцария) жойлашган. Бугунги кунда унга дунёнинг 153 давлати аъзо бўлган. Йиллик бюджети 196 млн Швейцария франки бўлган ташкилот котибиятида 640 нафар ходим фаолият кўрсатади.

 

Ўзбекистон ЖСТ иштирокчисига айланса, унинг 164 аъзо мамлакати учун янги бозорлар очиқ бўлади. Инвестициянинг барқарорлиги таъминланади. Янги сармоялар асосида қўшимча иш ўринлари,рақобат муҳити яратилади, хизматлар ҳамда маҳсулот сифатини кўтариш имконияти вужудга келади, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқлари ҳимояланади. Аҳоли арзон ва сифатли товарлар ҳамда хизматларни танлаш имконига эга бўлади.