Адлия вазирлигидаги янгиликлар
"Адлия ахбороти" брифинги ташкил этилди
05.04.2019

Бугун Адлия вазирлигида қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида “Адлия ахбороти” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Дастлаб соҳа мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдиги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдиги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Бундан ташқари, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Адлия ахбороти” номли брифинг ташкил этилди. Унда якунига етаётган ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган 10 га яқин қонун ҳужжатлари ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорибилан Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ва маҳаллалар ҳар йили 1 июнгача идоралараро кенгашларга ёзма тавсия билан бирга тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Қўллаб-қувватлаш бўйича қарор ҳар йили 30 июнга қадар қабул қилинади.

Брифингда Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисидаги Қонун, Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони, Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори, 2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори ҳамда Ҳукумат қарори билан Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низом ҳақида тушунтириш берилди.

Тадбирда иштирок этган ОАВ вакиллари соҳа мутахассисларига ушбу қонун ҳужжатлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.