Бош прокуратурадаги янгиликлар
Бош Прокуратура ноқонуний олиб чиқиб кетилган рассом Рембрандт асарини Маданият вазирлигига топширди
19.03.2019

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида голландиялик рассом Рембрандт Ван Рей қаламига мансуб асар Бош Прокуратура томонидан вазирлик тасаввурига топширилганлиги муносабат билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси вакиллари, журналистлар иштирок этди.

 

 
Матбуот анжуманида айтилишича, Рембрандтнинг мамлакатимиздан ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетилган ноёб асари юзасидан содир этилган жиноят фош этилиб, асар юртимизга қайтарилди. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Яккасарой тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан 2014 йил 27 майда К.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 170-моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан суриштирув ўтказилди. Терговнинг аниқлашича, 2008 йил 28 августда фуқаро А.П. таниши К.Й. га голландиялик рассом Рембрандт Ван Рейнинг муаллифлигидаги асарни 50 минг АҚШ долларига сотганлиги, таниши Р.Ф. орқали асарни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетганлиги аниқланди.
 
Тезкор тергов тадбирлари натижасида ушбу жиноят иши фош этилиб, Рембрандтнинг муаллифлик иши топилди. 
 
Асар жорий йил 13 март куни Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Маданият вазирлигига топширилди. Мазкур иш суднинг тегишли хулосасига асосан амалга оширилган.
 
Маълумот берилишича, ХВИИ асрга яшаган голландиялик машҳур рассом асари вазирликнинг бадиий экспертиза кенгаши томонидан хорижий экспертлар таклиф қилинган. Асар 8 миллиондан 15 миллион еврогача нархланди. Хорижий аукцион савдоларида эса картина қиймати 150 миллион еврогача кўтарилиши мумкин. Мазкур асар шиша қопқоқли ёғочдан ясалган футлярда сақланган, ўнг тараф бурчагида “Рембрандт” ёзуви мавжуд.
 

 

Инобат Аҳатова, ЎзА