2019 йил январь сонида
Улкан мақсадлар сари
12.03.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш, ижтимоий ривожланиш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат юритишга қаратилган қатор чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилди.

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинган 2018 йилда мамлакатимизда иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва давлат бошқарувига замонавий илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. 2018 йилги давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард АҚШ долларига тенг 76 мингта лойиҳа амалга оширилди.


 

Мақоланинг давомини журналимиз саҳифаларида ўқинг.