2019 йил март сонида
Тест ва тафаккур: янгиланиш жараёнлари
12.03.2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Мажид Каримов билан суҳбат

— Таълим тизими пайдо бўлибдики, толибларнинг билимини синаш амалиёти бор. Масалан, XV асрда кимсан – шоҳ ва аллома Мирзо Улуғбек Самарқандда ўзи қурдирган мадрасаи олиядаги имтиҳонларда баъзан бевосита иштирок этгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Албатта, билимлар синови ҳар хил усулда, турли услуб ва механизм асосида ўтказилган ва ўтказилади. Жаҳонда бу соҳада ҳам муттасил равишда энг қулай, самарали, изчил, муҳими, адолатли йўл излаб келинаяпти. Мамлакатимизда олий таълим муассасаларига кириш учун тест топшириш усулига ўтилгани ҳам ана шундай ислоҳотлардан бири эди. Сиз раҳбарлик қилаётган марказ айнан шу тизимни йўлга қўйиш ва назорат қилиш учун ташкил этилган. Келинг, суҳбатимизни ана шу муассасанинг асосий вазифа ва ваколатлари ҳақида маълумот беришдан бошласак.

— ХХ aсpнинг бoшлapигa келиб, интеллектни тaдқиқ қилиш жaҳoндa кенг қулoч ёйди. Шу билан бирга, хилмa­хил кўpинишдaги тестлap тизимининг пaйдo бўлиши вa қaтop тестлapнинг кўп сoнли мoдификaциялapи ишлaб чиқилиши нaтижaсидa янги­янги йўнaлишдaги тaдқиқoтлap aмaлгa oшиpила бошланди. Худди шу сaбaб ХХ aсpнинг иккинчи яpмидaн тестгa oид тaдқиқoтлap бутун дунёгa кенг тapқaлди. Шунинг ҳосиласи сифатида стaндapтлaштиpилгaн тестлap ўқувчилapни сapaлaшдa кaттa ёpдaм беpa бoшлaди.


 

Мақоланинг давомини журналимиз саҳифаларида ўқинг.