2019 йил март сонида
Қишлоқ хўжалиги истиқболи, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш фаровонликнинг муҳим омилидир
12.03.2019

Қишлоқ хўжалиги, озиқ­овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳаларида ҳақиқий ҳолатни, ривожланиш истиқболларини чуқур таҳлил қилиш асосида уларни стратегик режалаштириш сиёсати бўйича таъсирчан ишларни йўлга қўйиш, мазкур йўналишлар бўйича бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 17 апрелдаги фармони билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ­овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Инспекция ўз фаолиятини қишлоқ ва сув хўжалиги бошқаруви соҳасида узоқ вақт давомида ҳал этилмасдан келаётган тизимли муаммоларни таҳлил қилиш, уларнинг ечимини белгилаб олишга қаратмоқда.

Ўтган давр мобайнида инспекция органларига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 30 мингдан ортиқ назорат ҳужжатлари қўлланиб, уларнинг манфаатларини кўзлаб судларга 50,3 млрд. сўмлик 2 368 та ариза киритилди. Етказилган 2,8 млрд. сўмлик зарарнинг ихтиёрий қопланиши таъминланди. Кўрилган чоралар натижасида 7 360 нафар шахснинг, шундан 4 319 нафар тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.


 

Мақоланинг давомини журналимиз саҳифаларида ўқинг.