Бош прокуратурадаги янгиликлар
Инспекция талон-торожликни фош этди
12.02.2019

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан вилоятдаги пахта тозалаш корхоналаридан бирида ўтказилган назорат тадбирида содир этилган талон-торожлик аниқланган.

 

Унда корхона техник чигит товаршуноси А.К. Каттақўрғон шаҳрида яшовчи М. исмли шахс билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2018 йил ҳосилидан ишлаб чиқарилган иккинчи нав биринчи синфли жами 101,7 минг килограмм, умумий қиймати 116,5 млн сўмлик жуда кўп миқдордаги техник чигитни 11 та юк ташувчи машиналарга юклаган ҳолда, сохта ҳужжатлар  асосида олиб чиқиб кетаётганда қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Ахборот хизмати