
Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари ва туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи фуқаро Д.Б. ўзининг шахсини яшириб, фуқаро М.га тегишли паспорт нусхаси билан жорий йилнинг 26 январда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғруқхонага жойлашиб, шу куни қиз фарзандли бўлиб, 03.02.2019 йилда қиз фарзандини фуқаро С.га 3,5 млн. сўмга сотиб кетаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ахборот хизмати

«Huquq va burch» ижтимоий-ҳуқуқий журналига обуна бўлинг.
- Коррупцияни енгиб бўладими? (2018 йил, ноябрь)
- Йўқотиш... Аввал китоб, энди эса газeта, журналми?
- Экология соҳасида махсус ваколатли давлат органлари тизими ва уларнинг ваколатлари
- Ахборот хавфсизлиги: таҳлил ва талқин
- Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари: уларни бузганлик учун жавобгарлик масалалари