2019 йил февраль сонида
Қайта қолинг, турналар!
08.02.2019

Қировли қишдан қочиб, қорли тоғлар ортига парвоз қилаётган турналарнинг мунгли қур-қурини эшитибоқ уфққа кўз тикмайдиган инсон бўлмаса керак. Ривоятларга кўра, бу – мовий кўллар, пурвиқор тоғлар, жаннатмакон юрт билан хайрлашаётган турналарнинг марсияси эмиш. Яшаш учун бешафқат кураш саҳнида уларнинг қанчаси йўлда, қанчаси ўзга юртларда нобуд бўлиб, фақат омон қолганларигина ортга қайтар экан, холос. Улар-ку, ёввойи табиатнинг бешафқат қонунларига бўйсунувчи мавжудотлар. Лекин биз – инсонлар-чи? Нега қаноат дастурхонини писанд этмай, «ўз юртни қўйиб, ўзга юрт сари юзланамиз»? Фарзандлар, оила, ватанни ташлаб бегона ўлкалардан ризқимизни излаймиз? Тадбиркорлик, уддабуронлик билан иш юритишдан кўра, ўзга юртнинг остонасини супуришни эп кўрамиз? Афсуски, ўзга боғнинг олмасига ҳавасманд бўлишимиз бизга баъзан қимматга тушади.


 

Мақоланинг давомини журналимиз саҳифаларида ўқинг.