Қонунчиликдаги янгиликлар
22.01.2019
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Низомга мувофиқ, аутсорсер Божхона институтига хизмат кўрсатиш учун умумий овқатланиш соҳасида камида уч йил фаолият олиб борган бўлиши лозим.
 
Аутсорсинг – шахсий таркибни овқатлантириш вазифасини шартнома асосида аутсорсерга ўтказишдир.
 
Кўрсатилган хизматлар хисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб китоб эса кейинги ойнинг 5 санасигача амалга оширилади.
 
Аутсорсер томонидан фойдаланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сертификатлар билан тасдиқланиши, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларига жавоб бериши шарт.
 
Аутсорсер шахсий таркибнинг озиқ-овқат таъминотини узлуксиз, шу жумладан дам олиш ва байрам кунлари ҳамда дала шароитида амалга оширади.
 
Ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебеллари “ноль ставка” бўйича аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга берилади.
 
Шунингдек, аутсорсинг хизмати махсус комиссия томонидан мониторинг қилиб борилади.