Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланди
12.01.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги Фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.

Бу ҳақдаги қарор халқ депутатлари вилоят кенгашининг 11 январь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланган.

Э.Турдимов 2018 йилнинг июлида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.

Эркинжон Турдимов 1969 йил 10 июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини банк тизимида бошлаган Э.Турдимов Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти ва Сурхондарё вилоятлари ҳокими лавозимларида фаолият кўрсатган.

Манба: interpress.uz