Энди ер участкалари ҳам хусусийлаштирилади
12.01.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб:

Ер участкаларини хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.

Кўрсатилган ер участкаларини хусусийлаштириш жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади.

Жисмоний ва юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк (фуқаролик муомаласи объектлари) ҳисобланади ва дахлсиздир, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Манба: interpress.uz