Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади
11.01.2019
“Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Мазур инвестиция лойиҳаси “Imperial Jewelry Inc” (АҚШ) томонидан уч йиллик даврда киритиладиган 20 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
 
Лойиҳани амалга ошириш муддати якунигача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 10 тоннагача етказилади ҳамда 100 тадан ортиқ иш ўринлари яратилади.
 
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелгача “Ўзбекзаргарсаноат” қуйидаги масалалар бўйича таклифларни Ҳукуматга киритади: