Нотариал хизмат тўловларидан кимлар озод?
10.01.2019
Адлия вазири томонидан жорий йил 9 январь куни имзоланган буйруққа асосан 2019 йил 10 январдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат нотариал идораларига мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.
 
Масалан, бугунги кунга қадар нафақадаги шахс пенсия пулларини олиш учун бирор шахсга ишончнома берганда нотариуслар томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи, яъни 30409 сўм миқдорида пуллик хизмат ундириб келинган. Бунда, 2018 йил давомида жами 117102 та бундай турдаги ишончномалар тасдиқланган бўлса, ундириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар учун тўлов миқдори 2 млрд. 374 млн. сўмни ташкил этган.
 
Эндиликда, нафақадаги шахс пенсия пулларини олиш учун ишончнома берганда нотариуслар томонидан ҳеч қандай тўловлар ундирилмаслиги белгиланди.
 
Нотариал хизматлар учун тўланадиган пуллик хизмат тўловларидан озод қилинадиган шахслар тоифаларига қуйидагилар киради:
 
 фуқаролар:

ташкилотлар: