Бош прокуратурадаги янгиликлар
Самарқанд вилоятида навбатдаги «валютафуруш» ушланди
09.01.2019

Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Ургут туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар О. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини 8400 сўмдан ҳисоблаб, 10300 АҚШ долларини 86,5 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар. Улардан 10841 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм ашёвий далиллар сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар О. ва У.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.