Журналнинг ноябрь сонида чоп этилган мақолалар
09.01.2019

Ушбу сонда ўқинг:

Жазо жиноятга яраша бўлиши керак!

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз судҳуқуқ тизимида ҳам янги босқични бошлаб берди. Бу тарихий ўзгариш ва янгиланишлардан кўзланган асосий мақсад – суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш орқали фуқароларнинг Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат.


 

«Пробация хизмати» ИИВ тизимидаги янги тузилма

Сўнгги йилларда ички ишлар органларини халқ, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя  иладиган тузилмага айлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан,  изимнинг энг юқори бўғинидан энг қуйи бўғинигача бўлган фаолияти тўлиқ қайта кўриб чиқилди,  уч ва воситалар қайта тақсимланиб, аҳолига бевосита яқин бўлган қуйи тизимлар устаҳкамланди, соҳага замонавий ва инновацион технологиялар жорий этилиб, ички ишлар ходимлари учун зарур моддий-техник шарт-шароит яратиб берилди.


 

Коррупцияни енгиб бўладими?

Аслини олганда, коррупция мавҳ этиб бўлмас бир юҳо, коррупционерлар эса ҳар нарсага қодир қудратли кардиналлар» эмас. Коррупция, агар касофати улардан зиёдроқлигини айтмаганда, ҳар қандай жамиятга хос бўлган жиноятлардан бири, холос.

Коррупционерлар ҳам худди бошқа жиноятчилар, дейлик, ўғри ёки фирибгардан кўп фарқ қилмайдиган, вақти келиб қўлга тушишдан, жазодан, халқнинг нафратидан қўрқадиган бир тоифа. Бошқа ҳеч нарса.


 

Ўзингни ва яқинларингни ўтга ташлама...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар 40 сонияда ер юзининг қайсидир нуқтасида бир инсон ўз жонига қасд қилади. Ўз жонига қасд қилганлар сони аслида бу рақамлардан бир неча баробар кўпроқ бўлиши мумкин. Сабаби – расмий статистикага фақат аниқланган суицид ҳолатлари киритилади. Экспертлар кўпинча «бахтсиз ҳодиса» сифатида баҳоланадиган ўлим ҳолатлари (дори дозасининг ошиб кетиши, автоҳалокатлар, баландликдан йиқилиш ва б.)нинг муайян қисми ўз жонига қасд бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.


 

Давлат хизматлари агентлиги: энди отангга бор, онангга бор қабилида иш тутилмайди!

Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёти сифатини, инвестиция иқлимини, ишчанлик муҳитини яхшилаш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Бу борада Давлат хизматлари агентлигининг ўрни катта. Соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган агентлик вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари билан бирга ташкил этилди. Бу эса амалга оширилаётган ислоҳотларнинг уйғунлиги ва изчиллигини таъминлаш билан бир қаторда, хизматларни сифатли ташкил қилишда ваколатли органлар ҳамда ташкилотларнинг жавобгарлигини ҳам бир карра оширади.


 

Оиладаги зўравонлик: занжирларни узиш фурсати

Руҳшуносларнинг фикрича, бир марта қўл кўтардими, бу ҳолат яна такрорланиш эҳтимоли юқори. Зўравонликка имкон бериш керак эмас. Калтак ва ҳақоратлардан азият чекаётган аёл «Сабр қил!» эмас, «Биз сенга ёрдам берамиз!» деган гапни эшитгиси келади.

1989 йил. Уч қизнинг тўнғичи Дилбар ширин орзулар билан турмушга чиқди. Бир йил ўтиб қизи Дилшода туғилди. Турмуш ўртоғи қўрс феълли бўлса-да, Дилбар билан қизини кўп хафа қилмас эди. Сўнг қайнона, қайнсингиллар аралашиб, арзимаган баҳона билан эридан калтак ейдиган бўлди. Энг алам қилгани, Дилбарга қўшиб Дилшодани ҳам жазолашадиган бўлишди: гоҳ овқат бермай она-болани оч қолдиришар, гоҳ совуқда юпун ташқарига чиқариб, уйга киргизишмасди. Айби «лалайган, овқатни ширин қилмайсан, уйни тоза тутмайсан» каби иддаолар эди. «Масаллиқ етарли бўлса, овқатни ширин қилишни ёш болаям эплайди» деб эридан роса тепки еди. Уч ёшга тўлиб қолган қизи Дилшода ҳам юрак олдириб қўйган эди. 1993 йилнинг қишида онаси ўзини поезд остига ташлаганини элас-элас хотирлайди.


 

Коррупцияни урчитаётган имтиёзлар...

Мактабнинг 11-синфида ўқир эдим. Она тили ва адабиёт фанидан туман олимпиадасида 1-ўринни олиб, вилоят босқичида қатнашдим. Ўшанда устозим менга: «Отангнинг шу пайтда уйдан узоқда бўлгани яхши бўлмади-да», — деди. «Нега бундай деяпсиз, устоз?», — десам, «Агар отанг уйда бўлганида, одами билан гаплашиб, сенга вилоятда биринчи ўринни олиб берган бўлардик», — деди. Шунда мен: «Устоз, наҳотки биринчи ўринни билим билан олиб бўлмаса?», — деб ҳайратланиб сўрадим. «Билиминг минг зўр бўлсин, вилоят босқичида биринчи ўринни пулсиз олиб бўлмайди. Бунинг сабаби, вилоятда биринчи ўринни олганлар республика босқичига боради. У ёқда ҳам одамини топиб, «харажат»- ни қилиб, биринчи ўринни ололса, ўша ўқувчи ўзи хоҳлаган ОТМга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқига эга бўлади», — дея очиғини айтди-қўйди ўқитувчим.


 

Оила мустаҳкамлигининг маънавий негизи

Бугунги кунда оилавий ажримлар тобора кўпаяётганининг сабабини шариат кўрсатмаларини ўрганиш орқали топиш лозим. Ислом оила ҳуқуқида белгиланган кафоат, розилик, нафақа, маҳр институтлари, эр-хотинлик мажбуриятлари никоҳланувчилар ўртасида оила масъулиятини оширишда катта аҳамиятга эга.


 

Интеллектуал мулк объектлари божхона органлари томонидан ҳам ҳимоя қилинадими?

Мамлакатимиз Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиб киришга тайёргарлик кўраркан, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишга оид ТРИПС битимини ратификация қилиш талаб этилади. ТРИПС битимининг асосий моҳияти эса давлат томонидан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ мамлакат ичкарисида ҳам, божхона чегарасида ҳам ҳимоя қилинишини такомиллаштиришни, соғлом рақобат учун шарт-шароитлар яратишни назарда тутади.


 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳисобланадими?

Фуқаролик ҳуқуқида «юридик шахс» институти корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида уларнинг оператив мустақиллигини мустаҳкамлаш, фуқаровий-ҳуқуқий тартибда расмийлаштириш мақсадида қўлланади.


 

Мақолаларнинг давомини журналимиз саҳифаларида ўқинг.