Адлия вазирлигидаги янгиликлар
21 ва 22 декабрь кунлари бўш (вакант) нотариус лавозимларига танлов ўтказилади
18.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2018 йилнинг 21 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий ва Сирдарё вилоятларидаги, 22 декабрь куни эса Андижон ва Самарқанд вилоятлардаги бўш (вакант) нотариус лавозимларига танлов ўтказилади. Танлов жараёнларини соат 10-00 дан бошлаб тўғридан-тўғри интернет тармоғида Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин.