Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг Санкт-Петербургда бўлиб ўтган “Нотариус фаолиятининг ахлоқий асослари ва имиджининг хусусиятлари” мавзусидаги Халқаро семинарда иштирок этди
14.12.2018

Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи А.Муҳаммадиев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси 10-11 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида Федерал нотариал палатаси томонидан ташкил этилган “Нотариус фаолиятининг ахлоқий асослари ва имиджининг хусусиятлари” мавзусида ўтказилган халқаро семинарда иштирок этди.

 

Тадбирда Германия, Франция, Австрия, Болгария, Эстония, Молдова, Белорусь, Туркия, Қозоғистон, Қирғистон ҳамда Россия Федерациясининг 150 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди.

 

Икки кун давом этган халқаро семинарда иштирокчилар томонидан нотариус фаолиятининг ахлоқий асослари ва нотариус имиджининг хусусиятлари бўйича маърузалар қилиниб, фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар ўртасида ушбу соҳада ўзаро тажриба алмашилди.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида фаолият юритувчи хусусий нотариал идора фаолияти билан ҳам яқиндна танишишди.

 

Бир сўз билан айтган, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилаётган бу каби ташрифлар халқаро тажриба билан яқиндан танишиш, тизимда фаоляит юритувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш имконини бермоқда.