Мамлакатнинг кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлиги қандай таъминланади
04.12.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 йилдаги 968-сон қарори билан 2018–2021 йилларда ушбу соҳадаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

Қабул қилинган Режа Ўзбекистон атрофида минтақада барқарорлик ҳамда яқин қўшничиликни сақлаш принципларига асосланган хавфсизлик поясини ташкил қилиш, хорижда мамлакатнинг ижобий нуфузини янада мустаҳкамлаш, тегишли халқаро ҳужжатларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган.

Режани амалга ошириш учун ишчи гуруҳнинг шахсий таркиби тасдиқланган. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси масъул идора этиб тайинланган.

Режа 7 та йўналиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади:

I. БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1540-сон резолюциясини бажариш. Ушбу йўналиш доирасида Ўзбекистонни халқаро терроризмга қарши қуйидаги ҳужжатларга аъзо қилиш режалаштирилмоқда:

II. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан тузилган Битимлар ва Шартномаларни бажариш. МАГАТЭ тадбирларида иштирок этиш, икки хил мақсадда қўлланиладиган товарлар ва технологияларнинг экспорт-импорти назоратини тартибга солган ҳолда уларнинг миллий рўйхатини ишлаб чиқиш ва бошқалар назарда тутилган.

III. Кимёвий, биологик (бактериологик) ва заҳарли қурол-яроғларни тақиқлаш бўйича конвенция талабларини бажариш. Ҳар йили Кимёвий қурол-яроғларни тақиқлаш бўйича ташкилотга эълонлар, ҳисоботлар ва маълумотларни тақдим этиш, унинг тадбирларида иштирок этиш ва бошқаларни тақозо этади.

IV. Кимёвий, биологик, радиация ва ядро материаллари таъсири хатарларини камайтириш бўйича талабларни бажариш. Тегишли лойиҳалар, кимёвий таҳдидларга муносабат билдириш бўйича «Жайрон» махсус тактик ўқув машғулоти ва бошқаларни ўтказиш кўзланган.

V. Вазирликлар ва идораларнинг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш. Ушбу йўналишда Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги чегара божхоналарини радиация назорати ускуналари билан таъминлаш, ФВВ олдинги сафидаги офицерларнинг моддий-техникавий базасини яхшилаш ва бошқалар режалаштирилмоқда.

VI. Кадрлар салоҳиятини ошириш. «Максам-Чирчиқ», «Аммофос-Максам», «Фарғонаазот», «Навоийазот» АЖ, «Қўнғирот сода заводи» УКда кўргазмали махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилади. Мақсад – кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар чиқарилиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда қутқарув машқларини бажариш.

VII. Кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ташкилий-амалий тадбирлар. Қуйидаги конвенцияларга аъзо бўлишнинг мақсадга мувофиқлиги ўрганилади:

Тадбирларни бажариш механизмлари ва муддатлари, шунингдек кутилаётган натижалар қайд этилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.11.2018 йилдан кучга кирди.

www.norma.uz