Сув хўжалиги вазирлигида янги бўлинмалар ташкил этилади
04.12.2018

Президент Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади (29.11.2018 йилдаги ПҚ-4039-сон қарор).

 

Сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш  мақсадида қуйидаги таркибий ўзгартиришлар амалга оширилмоқда:

 

биринчидан, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидан Сув хўжалиги вазирлиги тизимига берилади;

 

иккинчидан, Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида қуйидаги бошқармалар ташкил этилади:

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган  ва 30.11.2018 йилдан кучга кирди.