Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Андижонда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган семинар ўтказилди
26.11.2018

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Андижон вилоятининг барча даражадаги туман (шахар) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари, давлат бошқаруви органларининг худудий бошқарма ва бўлимларининг юридик хизмат ходимлари ҳамда туман (шахар) адлия бўлимларининг масъул ходимлари иштирокида, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлигини изчиллик билан кучайтириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган вазифаларни юридик хизмат ходимлари томонидан самарали ижро этилишини ташкил этиш усуллари ва “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан семинар иштирокчиларига атрофлича тушунтиришлар берилди.

 

Шунингдек, семинар давомида туман (шаҳар) адлия бўлимларининг масъул ходимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида юзага келаётган турли муаммоларни келиб чиқиши ва уларни бартараф этиш усул ва воситалари ҳақида ҳамда бу борада маҳаллий хокимликларнинг юридик хизмат ходимларининг шахсий масъулияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Бундан ташқари, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, вакант штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриш бўйича масъулларга тушунтириш, тавсия ва кўрсатмалар берилди.