Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилади
23.11.2018

Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилади

Тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва қонун ҳужжатлари ижросини ташкил қилиш, бу соҳага доир қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш ҳамда беморлар ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги муносабатларнинг қонунийлигини таъминлашга ёрдам бериш мақсадида Адлия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида қўшма лойиҳа имзоланди.

Лойиҳада қатор тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Хусусан:

Ушбу лойиҳа ҳуқуқий тарғибот соҳасида Соғлиқни сақлаш ва Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириши, бу соҳада қонун устуворлигини таъминланишига, шунингдек аҳолининг тиббий хизматдан фойдаланишда ҳуқуқий онги ва маданиятини ўстиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Адлия вазирлиги