Бош прокуратурадаги янгиликлар
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ
09.11.2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 7 ноябрдаги буйруғига асосан Қосимов Улуғбек Бердиқобилович Сурхондарё вилоят прокурори лавозимига тайинланди.
 
У.Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
 
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон туман прокурори, Сурхондарё вилояти Музрабод туман ҳокими лавозимларида фаолият юритган.
 
Аввал Сурхондарё вилояти Денов туман ҳокими лавозимида ишлаган.