Умумдавлат акциялари фуқароларимиз манфаатлари учун хизмат қилмоқда
07.11.2018

Республикамизда олиб борилаётган туб илоҳотлар қаторида энг муҳим фуқароларни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этишга қаратилган иккита умуммиллий акция эълон қилинган, бири “Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан  мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси, иккинчиси “Биронта ҳам бола қайд этилмай қолиши мумкин эмас!” шиори остида олиб борилаётган акциядир.

 

Андижон вилояти давлат хизматлари бошқармаси тизими ходимлари ташаббуси билан 03.11.2018 йил куни Андижон туман давлат хизматлари маркази биносида тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Биронта ҳам бола қайд этилмай қолиши мумкин эмас!” шиори остида 30 нафар узоқ муддатдан буён туғилганлиги қайд этилмаган болаларга қонуний гувохномалари топширилди.

Бундан ташқари узоқ муддатдан буён ноқонуний, шаръий никоҳ орқали яшаб келаётган 10 нафар оилаларга қонуний никоҳ тузилганлиги хақида гувохномалари тантанали равишда топширилди.

“Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан  мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси бўйича ўзбошимчалик билан қурилган 20 та турар жой соҳибларига кадастр хужжатлари берилди.

Бундан ташқари тадбирда иштирок этган юзлаб фуқароларимизга Мамлакатимизда яратилаётган Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими ҳозирда кўрсатилаётган хизматлдар ва келгусида режалаштирилаётган янги хизматлар юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбирда Махаллий давлат ҳокимияти, Ергеодез кадстри ходимлари, ОАВ вакиллари, туман ва шахар ФХДЁ органлари вакиллари, иштирок этдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар учун кичик концерт ташкил этилди, эсдалик совғалар ва болажонлар учун ширинликлар улашилди.

Иштирокчилар давлатимиз раҳбарига ғамхўрлик ва яратилаётган улкан имкониятлардан чексиз миннатдор эканлигини билдирдилар.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори ижроси юзасидан маълумот. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш тўғрисида” жами 1413 та мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатлар ўрганилиб, ўрганиш якунлари бўйича 309 та мурожаатлар юзасидан ижобий хулосалар берилган ва 220 та мурожаатлар рад қилинган.

Шунингдек, ҳозирда 884 та мурожаат кўриб чиқиш арафасида бўлиб, шундан 224 таси фуқаролар томонидан Низомда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдоридаги йиғим тўлаши кутилаётган мурожаатларни ташкил қилади.

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси томонидан мазкур давлат хизмати кўрсатилишида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 30 нафардан ортиқ мансабдор шахслар ва хизматчиларга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди.