Олий суддаги янгиликлар
Олий суд сайёр қабул ўтказди
05.11.2018

Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тизимга дахлдор масалалар юзасидан келиб тушаётган аҳоли мурожаатларини кўриб чиқишга қаратилган сайёр учрашувлар ўтказилди.

 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров, Олий суд судьялари Ш.Ражабов, Б.Тангабаев ҳамда Хоразм вилоят судлари раислари иштирокида вилоятнинг Хонқа, Янгибозор ва Хива туманларида халқ билан очиқ мулоқотлар, учрашувлар бўлиб ўтди. 
 
Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаати тингланди.
 
Ҳар бир мурожаат ва унинг ечимини қонун талаблари доирасида ижобий ҳал қилиш назоратга олинди.
 
Ўтказилган учрашувда ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олиш ҳамда алимент, мерос ҳуқуқига оид муносабатларни тартибга солишда судлар маҳалла, ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди.
 
Шундан сўнг 2018 йил 3 ноябрь куни Хива туманидаги меҳрибонлик уйида учрашув ўтказилди. Учрашувда тарбиявий аҳамиятга эга мавзулар бўйича фикрлар билдирилди. Самимий руҳда ўтган учрашув иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.
 

 

ЎзА​​