Бош прокуратурадаги янгиликлар
Шифокор пора билан қўлга тушди
02.11.2018
Департаментнинг Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман марказий поликлиникаси уролог шифокори Ш.Н. фуқаро С.И.дан уни Самарқанд тиббиёт коллежи иккинчи мутахассислигига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.