Бош прокуратурадаги янгиликлар
Чилонзордаги заҳарланиш бўйича Бош прокуратура маълумот берди
02.11.2018
Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 08 ларда Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси, 37-уйда яшаган 1996 й.т. А. А., 2001 й.т. Э. А., 2003 й.т. И. А. ва 2012 й.т. Ф. А.лар номаълум моддадан ўткир заҳарланиши оқибатида вафот этганлар, уларнинг онаси 1976 й.т. У. А. ўткир заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган. 
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 31.10.2018 йилдаги хулосасига кўра, А.А., Э.А., И.А. ва Ф.А.ларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш, бош мия ва ўпкалар шиши натижасида келиб чиққан.
 
Тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратурасида тузилган  тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари устидан тегишли назорат ўрнатилган.