Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонуни лойиҳаси Ҳукумат томонидан маъқулланди
09.10.2018

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган айрим қонун ҳужжатларига “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонундан келиб чиқиб ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси Ҳукумат томонидан маъқулланди.

 

Қонун лойиҳасини қабул қилишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини 2018 йилнинг 12 апрелидаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ЎРҚ–474-сон Қонунида белгиланган қоидалар билан ўзаро мувофиқлаштириш ҳисобланади.

 

Хусусан, мазкур Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ:

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектларидир;

 

Жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилиши мумкин.

 

Шунга кўра, мазкур Қонун лойиҳасида тегишли модданинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, “ходимларнинг бошқа вакиллик органлари” сўзларини “қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоатчилик назорати субъектлари” сўзлари билан алмаштириш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги