Адлия вазирлигидаги янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси ҳуқуқ ва адлия вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди
01.10.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи доирасида жорий йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси ҳуқуқ ва адлия вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Меморандумдан кўзланган мақсад халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойил ва меъёрларига мувофиқ ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек икки ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва тажриба алмашишни йўлга қўйишдан иборат.

Меморандумга мувофиқ ҳамкорлик икки мамлакатнинг тегишли қонунлари ва ҳуқуқ тизими, ҳуқуқ ижодкорлиги, арбитраж ва медиация соҳасида ахборот ва юридик хизматлар кўрсатишда тажриба алмашиш, шунингдек ҳуқуқ ва адлия соҳасида олим ва экспертлар алмашинувидан иборат.

Шунингдек, Меморандумда конференция, семинар, лекциялар, амалий машғулот ҳамда қўшма тадқиқотлар ўтказиш кўзда тутилган.

Меморандум икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, икки мамлакат вазирликлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳасида самарали ҳамкорлик учун ҳуқуқий замин яратади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими