2018 йил август сонида
Мажбурий ижро бюроси: «Ҳуқуқ бор жойда мажбурият ҳам бўлади...»
21.09.2018
Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  «Электр  энергияси  ва табиий  газ  етказиб  бериш  ҳамда  истеъмол  қилиш  соҳасида  тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганига 29 май куни бир йил тўлди. Бу –  муайян  тизимни шакллантириш  ва  фаолиятини  самарали  йўлга  қўйиш  учун  етарли муддат. Мазкур фармон билан Мажбурий ижро бюроси органларига ўнга яқин ўта масъулиятли ва муҳим вазифалар юклатилган эди.