Олий суддаги янгиликлар
Энди меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг манфаатлари судьялар ҳимоясида бўлади
05.09.2018

Марғилондаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини судьялар ўз зиммасига олди.

Янги ўқув йилининг биринчи куни ҳар бир ўқувчи учун доим ҳаяжонли бўлади. Улар шу куни янги мақсадлар сари қадам қўяди...

Бундай ҳаяжонли лаҳзаларда уларга янги ўқув қуроллари туҳфа этилса, шодлигининг чеки бўлмайди. Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг янги ўқув йили ана шундай хурсандчилик билан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишлар бўйича Фарғона вилояти судлари судьяларининг мазкур даргоҳдаги 152 тарбияланувчига китоблар, янги ўқув қуроллари туҳфа этгани уларни беҳад шод этди.

Болалар ва судьяларнинг ўзаро очиқ мулоқоти қизғин ва самимий суҳбатга айланиб кетди.