Олий суддаги янгиликлар
Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай...
31.08.2018

Халқимиз азалдан етим-есир, бева-бечора ва ногирон кишиларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва беғараз ёрдам беришни юксак инсоний фазилат деб билган.

Донишманд боболаримиз ўзларининг ҳикмат ва панд-насиҳатлари билан эл-юртни ана шундай эзгу ва савоб ишларга даъват этган.

Мустақиллик йилларида халқимизнинг бу олижаноб фазилати янги мазмун-моҳият билан бойиди. Бугунги кунда айни шундай тадбирлар юртимизнинг барча ҳудудларида мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишлар бўйича Фарғона вилоят судлари судьялари Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, ушбу масканда таълим олаётган болажонларни мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан самимий қутлашди.

Судьялар томонидан Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи 152 нафар болага янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўқув қуроллари ҳамда  китоблар совға қилинди. Бу болажонларнинг қувончига қувонч улашди.

 

Шунингдек, судьялар Меҳрибонлик уйи маъмурияти  билан келгусида тарбияланувчилар билан мунтазам учрашувлари ўтказиш, очиқ дарслар ташкил этиш ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ташкил этиш орқали тарбияланувчиларни оиласига қайтариш борасида ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олишди.

 

 

 


Ўзбекистон Республикаси Олий суди