Микрокредитбанк томонидан бизнесни молиялаштириш шартлари янгиланди
10.08.2018

Президентнинг 10.11.2008 йилдаги “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4051-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди (7.08.2018 йилдаги ПФ-5504-сон Фармонга қаранг).

Тузатишлар Микрокредитбанк томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлар шартлари, жумладан улар бўйича энг юқори фоиз ставкаларига дахл қилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Молиявий хизмат тури

Илгариги шартлар

(8.08.2018 йилгача)

Янгиланган шартлар

(8.08.2018 йилдан бошлаб)

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли микрокредитлар

муддати –18 ойгача

 

кичик тадбиркорлик субъектларига, ш.ж. имтиёзли фоиз ставкалари бўйича Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланадиган молиявий ресурслар доирасида берилади

суммаси –200 ЭКИҲгача

фоиз ставкаси – йиллик 3%

фаолиятни кенгайтириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун микрокредитлар

олувчилар – кичик бизнес субъектлари

 

олувчилар – кичик тадбиркорлик субъектлари (ш.ж. микрофирмалар ва кичик корхоналар), деҳқон ва фермер хўжаликлари  

муддати –24 ойгача

муддати –24 ойгача

суммаси –500 ЭКИҲгача

 

суммаси –1 000 ЭКИҲгача

 

фоиз ставкаси – Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50%и

фоиз ставкаси «Микрокредитбанк» АТБнинг сиёсатига биноан белгиланади

имтиёзли микролизинг бўйича хизматлар

олувчилар – кичик бизнес субъектлари

олувчилар – кичик тадбиркорлик субъектлари

муддати – 3 йилгача

муддати – 3 йилгача

суммаси –2000 ЭКИҲгача

суммаси –2000 ЭКИҲгача

фоиз ставкаси – йиллик 5%

фоиз ставкаси «Микрокредитбанк» АТБнинг сиёсатига биноан белгиланади

мақсади – кўрсатилмаган

мақсади – технологик жиҳозлар ва техника сотиб олиш

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.08.2018 йилдан кучга кирди.

norma.uz