Инновация вазирлигида – янги бошқарма ва лавозим
09.08.2018

Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасида:

Қуйидагилар янги жорий этилаётган лавозимдаги вазир ўринбосарининг асосий вазифалари этиб белгиланган:

Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси ташкил этилмоқда

Жамғарма юридик шахсни ташкил этмасдан Инновацион ривожланиш вазирлиги (маблағларни тасарруф этувчи) ҳузурида фаолият юритади.

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари, шунингдек харажатлар моддалари қуйидаги жадвалда кўрсатилган:

 

Шакллантириш манбалари

Харажатлар моддаси

·         Давлат бюджети маблағлари;

·         халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;

·         Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларида жойлаштиришдан олинган даромадлар;

·         қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.   

Президентнинг 20.07.2018 йилдаги «Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3876-сон қарори 7-бандида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни кредитлаш мақсадида тижорат банкларига кредит ресурсларини тақдим этиш.

 


Илмий-техникавий марказ ташкил этилмоқда

У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг ихтисослаштирилган конструкторлик-технологик бюроси негизида Фанлар академиясининг конструкторлик бюроси ва тажриба ишлаб чиқаришига эга бўлган Илмий-техникавий маркази ташкил этилмоқда.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланган:

Марказ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 33-уй манзилидаги У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти биносида жойлашади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.08.2018 йилдан кучга кирди. 

www.norma.uz