Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди
09.08.2018
Фармонга мувофиқ эндиликда:
қонунлар, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақатгина ушбу ташаббус билан чиқаётган органларнинг кўтарилаётган масалалар ёки муаммоларни амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади;
 
қонунлар, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини қўллаш учун қўшимча ички идоравий ҳужжатлар (буйруқ, фармойиш ва ҳ.к.) қабул қилиш амалиётига барҳам берилади;
 
қонун лойиҳасини Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш чоғида унга, қоида тариқасида, қонун лойиҳасини амалга оширишга доир тадбирлар режаси илова қилинади; Бунда, тадбирлар режаси Олий Мажлиси палаталари томонидан тасдиқланади.
 
Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилингандан кейин алоҳида тадбирлар ва назорат режаларини, шунингдек, “йўл хариталари”ни қўшимча тарзда тасдиқлаш амалиёти бекор қилинади, бу нарсалар ўша қарорнинг ўзида назарда тутилади;
 
янги қонун ҳужжатини қабул қилиш ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи айнан бир хил юридик кучга эга ҳужжатни бекор қилиш билан бир вақтда ёки унга таклиф этиладиган ўзгартишлар киритиш орқали, шу жумладан, уни янги таҳрирда баён этган ҳолда амалга оширилиши лозим.
 
Ҳуқуқий ахборот