2018 йил август сонида
Грипп сотаман. қиммат! Ҳаммаси мана шу постимдан бошланди: шифокорга ишинг тушмасин
07.08.2018


Халқни шифокорларга қарши қайрамоқчи эмасман-у, аммо тиббиётдаги муаммоларни гапирмасанг ҳам бўлмаяпти. Шифокорлар ва хусусий тиббиёт фирмалари ўртасидаги НОҚОНУНИЙ ҳамкорликка чек қўйиш вақти аллақачон етган. Ҳа, бу механизм бошдан оёқ қонунга зид, истеъмолчини алдаш асосига қурилган ва соҳани коррупция ботқоғига тобора чуқурроқ ботиряпти.

Хусусий клиникадаги шифокор кўригига аввалдан ёзилиб, айтилган вақтда борсам-да, навбат кутишга тўғри келди. Ичкарида одам бор, мендан олдин ҳам биттаси навбатда турибди. Қабулдаги чиққунча навбатдаги икки аёл одатдагидек тил топишиб олдик. Гап ойликлар масаласига бориб тақалди: фармацевт экан, хусусий фирмада ишларкан, ойлиги 4 млн. сўммиш. Қойил, олий маълумотли мутахассислар яхши ҳақ ола бошлабди-да дедим. Маълум бўлишича, бу аёл хусусий ва давлат шифохоналарида шифокорлар билан келишувлар қилиб, уларга ўз фирмаси маҳсулотларини ўтказар экан, аниқроғи, улар орқали беморларга (шифокор ўзи қабул қилмайди-ку у дориларни). Хуллас, аёл ва унинг ортида турган фирмаси оддий ўртакаш, бозор тилида айтганда "сайгач" экан.

Суҳбатимиз қизиқ жойида ичкаридаги "бемор" ҳам чиқди: тақиб олган кўкрак нишони ва қўлидаги буклету флаерларидан билдимки, бу ҳам фирма вакили. Ана холос, булар шифокор қабулига навбатда турган беморлардан ҳам кўпроқ бўлиб кетишибди-ку рач қабулига иккита фирма вакилидан кейин битта бемор кирса, шундай хулосага келасан-да).


Мақоланинг давомини журнал саҳифаларида ўқишингиз мумкин