2018 йил июнь сонида
Журналистика: имконият ва истиқбол
07.08.2018

Дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга тезкор муносабат билдириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти, демократик ўзгаришлардан юртимиз ва дунё аҳолисини хабардор қилиш учун бугунги кун журналистида чуқур билим, салоҳият, касбий маҳорат, тезкорлик ва етарли тажриба бўлмоғи шарт. Қолаверса, бугунги кун, янги ижтимоий муносабатлар оммавий ахборот воситалари зиммасига тез суръатлар билан ўзгариб, ривожланиб бораётган жамиятимизнинг талабларига ҳар томонлама муносиб бўлиш, одамларни ташвишлантираётган муаммоларни кун тартибига қўйиш, унга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳамда ечимини топишдек муҳим вазифаларни қўймоқда.

Бугун мамлакатимизда 1 минг 500 дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар зарур. Бироқ бугунги кунга қадар мамлакатимизда бундай кенг кўламли вазифани ҳал этадиган таянч олий таълим муассасаси йўқ эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 24 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори айни масалаларни ҳал қилишга  қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Хўш, ушбу қарор соҳага қандай янгиликлар олиб киради? Унинг асосий мақсад ва вазифалари нималардан иборат? Ушбу ҳужжат соҳа истиқболида қанчалик муҳим аҳамият касб этади? Қуйида давра суҳбати иштирокчиларининг айни мавзудаги фикр-мулоҳазалари билан танишасиз. 

 


Мақоланинг давомини журнал саҳифаларида ўқишингиз мумкин